“Aurum 898” тунгги клубидаги Жамшид Кенжаевнинг ўлими билан боғлиқ воқеалар давом этади


“Aurum 898” тунгги клубидаги Жамшид Кенжаевнинг ўлими билан боғлиқ воқеалар давом этади, ўша мудҳиш тунда марҳум спортчининг ёнида бўлган дўсти ҳам пичоқланган эди.

“Jahon.uz” ахборот порталининг ишончли манбаси юборган суд ҳукмида, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди воқеалардан деярли бир йил ўтиб, жабрланувчи Ш.Турсуновга нисбатан содир этилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси(ЖК)нинг 277-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноятда айбланган Азимов Мэлс Анваровичга ҳукм ўқигани акс этган.

Азимов Мэлс Анварович Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида туғилган бўлиб, оилали, 1 нафар фарзанди бор.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 9 август куни соат 00:20 ларда Юнусобод тумани, А.Қодирий кўчаси, 1а-уй манзилида жойлашган “Aurum 898” тунги клубга келган спортчи марҳум Жамшид Кенжаев ўлдирилган эди.

Ўша куни у бир ўзи бўлмаган, унинг ёнида Турсунов Шоҳрух Шаҳобидинович, Синдаров Иброҳим Мехриддинович, Ҳайитбаев Улуғбек Дилшодович ва Илҳаожанов Иброҳим Исроил ўғли ҳам бўлган.

Тунгги клуб қўриқчиси Азимов Мэлс Ж. Кенжаевнинг дўсти Ш.Турсунов қувиб, танасининг турли жойларига қўл ва оёқлари билан уриб, ёнида бўлган пичоқ билан орқа думба соҳасига икки марта тан жароҳати етказган.

Айбдор ўз айбини тан олган ва у Ш.Турсуновнинг ортидан қувлаганини, Ш.Турсуновни ўлдириш мақсади бўлмаганини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчи Ш.Турсуновнинг унга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини баён этиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўраб судга мурожаат қилган.

Ўз  ўрнида жабрланувчи ҳам М.Азимовни кечирганини, М.Азимов билан келишиб, ярашиб олганини баён этиб, унга енгиллик беришни сўраб берган кўрсатув берган.

Азимов Мэлс Анварович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбдор деб топилиб, унга шу модда билан 5 (беш) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида дастлабки қамоқнинг бир кунини озодликни чеклашнинг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, яъни 2019 йил 8 майдан 9 июлга қадар (63 кун) муддатни инобатга олиб, тайинланган озодликни чеклаш жазосидан дастлабки қамоқда бўлган муддатни айириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун М.Азимовга 4 (тўрт) йил
9 (тўққиз) ой 27 (йигирма етти) кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

М.Азимовга ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг яшаш жойини ҳукмни ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик, оммавий ва бошқа тадбирларда иштирок этмаслик, муайян жойларда – тунги клублар, ресторан, кафе, бар, спиртлик ичимликлари ичиш жойларига бормаслик, алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик, муайян буюмларни – барча турдаги пичоқ, темир бўлакларини ўзида сайламаслик, Қашқадарё вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик тақиқлари юклатилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш