Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида отишма. Бир киши ҳалок бўлди


Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларида отишма содир бўлди. Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотига кўра, бир киши ҳалок бўлган, уч киши оғир яраланган, яна етти киши турли даражаларда жароҳат олган.

Қирғизистон чегара хизмати аввалроқ ҳам бешта яраланган фуқаро ҳақида хабар берган эди.

Маълумотларга кўра, можаро қирғизларнинг Тожикистон ҳудуди дея даъво қилинган ҳудудга Қирғизистон байроғини ўрнатиши можарога сабаб бўлган. Ҳудудда президентлар Эмомали Раҳмон ва Сооранбай Жээнбековларнинг расмий учрашувига тайёргарликлар ҳам кетаётган бўлган.

Ҳозирда воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот ва кучишлатар тизим вакиллари ва расмий чегара хизмати вакиллари иш олиб бормоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш