Хайрулла Ҳамидов ўз хоҳиш ва аризасига кўра ишдан бўшади


Шарҳловчи Хайрулла Ҳамидовнинг ишдан бўшагани расман тасдиқланди.

Хабарингиз бор Хайрулла Ҳамидов “Спорт”, “Маданият ва маърифат” телеканаллари, “Ориат Доно” радиосида бошловчи сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

Шунингдек, Хайрулла Ҳамидов қатор спорт сайтлари, газеталари ва умуман кўплаб ОАВда ҳам мақалолари билан қатнашиб туради.

Шунинг баробарида Хайрулла Ҳамидов Олимпия қўмитаси раисининг маслаҳатчиси лавозимида ҳам фаолият юритиб келаётган эди.

У ушбу лавозимда ишлаб келаётганда Умид Аҳмаджоновга футбол соҳасида ўзининг маслаҳатларини бериб келгани кўпчиликка маълум.

“Jahon.uz” нашрининг ишончли манбаси хабарига кўра, Умид Аҳмаджонов кетиши ортидан Хайрулла Ҳамидов ҳам ўз аризаси ва хоҳишига кўра маслаҳатчи лавозимидаги ишидан кетган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш