Парламент сайловларида Президент Владимир Зеленский партияси ғолиб бўлди



Жорий йилнинг 21 июль куни Украинада муддатидан олдин парламент сайлови бўлиб ўтди. Ушбу ҳал қилувчи сайлов натижалари ҳукумат қайси партия бошқарувига ўтишини белгилади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бошқарув шакли парламент-президент республикаси бўлган Украина сиёсий бошқарувида парламентдаги партиялар етакчилиги муҳим аҳамиятга эга. Аслида жорий сайловлар шу йилнинг 27 октябрь санасида ўтказилиши керак эди. Мамлакат президентлиги лавозимини Владимир Зеленский эгаллагандан сўнг, унинг ташаббуси билан парламент сайловлари муддати тезлаштирилди. 

21 июль куни Олий Радага бўлиб ўтган сайловларда 22 та партиядан 3 мингдан ортиқ депутат номзод сифатида иштирок этди.

Мамлакатда ўтказилган аввалги сайлов жараёнлари каби жорий сайлов ҳам аралаш тизим асосида бўлиб ўтди. Депутатлар округлар ва партиялар кесимида ўз номзодлигини тақдим этди.

Жорий сайлов натижаларига кўра, 42,47 фоиз овоз билан мамлакат президенти Владимир Зеленский бошчилигидаги “Халқ хизматкори” партияси етакчиликни қўлга киритган. Мухолифат платформа — “Ҳаёт учун” партияси эса 12,92 фоиз овоз билан иккинчи ўринни, “Европа ҳамжиҳатлиги” партияси 8,60 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллаган.

Украинада бўлиб ўтган жорий парламент сайловларида мамлакатнинг аҳолисининг 49,84 фоиз аҳолиси, яъни 14,7 миллион киши овоз бериш жараёнларида қатнашди. Қайд этиш керак, ушбу сайловда овоз берувчилар сонининг камлиги Украина сайлов жараёнлари тарихидаги рекорд даражадаги паст кўрсаткич ҳисобланди. Мазкур кўрсаткич бўйича энг паст натижа 2014 йилдаги мамлакат парламент сайловларида қайд этилган эди. Унда 51,2 фоиз фуқаро овоз бериш жараёнларида иштирок этган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш