“Silк Road Trans” МЧЖ раҳбари МХХ полковниги бўлган Нодир Тўрақуловдан 1.5 млрд. сўмдан ортиқ пулини ололмади


Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2019 йил 17 июнь кунидаги ажримига кўра, илгари “Silк Road Trans” МЧЖ раҳбари бўлиб ишлаган даъвогар К.Ж.нинг фойдасига давлат бюджетидан 46 млн. 995 минг 345 сўм ундириш белгиланган.

Тергов жараёнида жиноят иши юзасидан зарарни қоплаш мақсадида баённома асосида топширилган жами 1.538.566.400. сўм пулни ундириш юзасидан келгусида тергов органига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

К.Ж. ўз шикоятида, етказилган 1.538.566.400. сўм зарарни Термиз шаҳар Молия бўлимидан ундириб беришни сўраган.

“Jahon.uz” ахборот порталида мавжуд бўлган суд ҳужжатларига кўра, К.Ж апелляция инстанция судида, биринчи босқич суди томонидан даъво талаби қисман қаноатлантирилганлиги, иш ҳар тарафлама кўриб чиқилмаганлиги, тергов жараёнида қариндошлари 1.538.566.400. сўм пулни собиқ МХХ терговчиси Н.Тўрақуловга топширгани, шу сабабли ушбу 1.538.566.400 сўмни молия бўлимидан ундириб беришни сўраган.

К.Ж. суд ажримига асосан оқланди. Яъни у асоссиз жазога тортилган.

Биринчи босқич суди, юқоридаги қонун мазмунидан келиб чиқиб, К.Ж. томонидан жарима учун тўлаган 46.995.345. сўмини давлат бюджети ҳисобидан унинг фойдасига ундиришни белгилаб, 1.538.566.400. сўм пул маблағи давлат бюджетига тушмагани сабабли тергов органига мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтирган.

Шу сабабли судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш