Хитойдаги заводда портлаш: 10 киши ҳалок бўлди, 5 киши изсиз йўқолди


Хитойнинг Хэнань провинциясида жойлашган газни қайта ишлаш заводларидан бирида қаттиқ портлаш юз берди. Бу ҳақда ХХР телевидениеси хабар берди.

Ҳодиса 19 июль куни содир бўлган. Натижада 10 киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди, 5 нафари эса изсиз йўқолди.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш заводнинг ҳаво ажратиш қурилмаларидан бирида содир бўлган ва хавфли буюмлар бўлган контейнерлар жойлашган ҳудудга ўтмаган.

Ҳозирда портлаш бўлган ҳудудда текширув-қутқарув ишлари кетмоқда. Полиция воқеа сабабини ўрганмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш