Ер юзи тарихидаги энг иссиқ ой қачон бўлганини биласизми?



2019 йилнинг июнь ойи Ер юзи тарихидаги энг иссиқ ҳарорат кузатилган мавсум деб топилди. Бу ҳақда Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) хабарида айтилган.

«Она Еримиз ўтган ойда сезиларли даражада исиди», - дейди мутахассислар. Июнь ойида ўртача ҳарорат аввалги йилларга қараганда 1,71 градусга баланд бўлгани қайд қилинди.

Эслатиб ўтамиз, июннинг охирида Европада аномал иссиқ кузатилди. Масалан, Францияда илк бор ҳарорат 46 даражага етди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш