Отабек Умаров ўз автомашинасида 201 км/соат тезликда ҳаракатлангани учун жарима жазосига тортилди


Отабек Умаров Ўзбекистон Республикаси Президенти хавфсизлик хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритади. 

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қўйилаётган асосий талаблардан бири бу қонун устуворлиги ва унинг ҳаммага борабар эканлигидадир.

Бугун амалда бунинг исботини кўрдик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кичкина куёви Отабек Умаров, "Tesla" автомашинасида Тошкент кўчаларида 201 км/соат тезликда ҳаракат қилгани акс этган видео тарқалди.

Видео тарқалгач, юқори тезликда ҳаракат қилган Отабек Умаров жарима жазосига тортилди ва буни унинг ўзи расман тасдиқлади.

Отабек Умаров бу борада ўзининг Instagram-саҳифасида маълум қилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш