Тошкентдаги хонадонлардан бири олдида автомашина ёниб кетди


2019 йил 19 июль куни соат 18:27да, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Х.Сулаймонов кўчаси 22-уй олдида ВАЗ 2106 русумли автоуловнинг мотор ва салон қисми ёнган.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 18:35да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 18:40 ўчирилган.

Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бу ҳақда расман маълум қилди. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш