Японияда йигит ичида 70 киши бўлган студияни ёқиб юборди: 33 киши қурбон бўлди



Япониянинг Киото шаҳрида жойлашган анимацион студиялардан бирида ёнғин оқибатида қурбонлар сони 33 кишига етди.

“Euronews”нинг маълум қилишича яна 36 киши жабрланган. Студия ичкарисига бензин сепиб, ёқиб юборган киши дарҳол қўлга олинган. Ушбу ҳодиса вақтида студия ичида 70 дан зиёд киши бўлган.

Япониянинг NHK телекомпанияси студияга ўт қўйган йигитнинг қандай қўлга олингани акс этган видеони намойиш этган. Шундан сўнг, йигитнинг студияга фқин жойдан 40 литр бензин сотиб олгани маълум бўлган.

Ёнғинни ўчиришга беш соат вақт кетган. Ушбу ҳолат Япониянинг асримиздаги энг трагик воқеаларидан бири бўлгани айтилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш