Россиядаги АЭСда носозлик юз берди. Ҳозирда аҳвол қандай?


Куни кеча Тверь вилоятида жойлашган Калинин АЭСида носозлик юз берди. Натижада 3 та энергоблок ўчириб қўйилган эди. Сабаб сифатида трансформаторда юз берган қисқа туташув келтирилган.

Бугунги хабарларга кўра, АЭСда №3 и 4 энергоблоклар ишламоқда. №1 ва 2
энерблокларни тармоққа улаш ҳаракатлари кетмоқда. Радицион муҳит ўзгаргани йўқ, хавфсизлик таъминлангани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Росатом корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ҳам АЭС бунёд этиш ишлари бошланган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш