"Мен Путинга бу ҳақда айтдим". Украина президенти Россия билан музокара шартини маълум қилди


Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокараларни тиклаш учун лозим бўлган шартни маълум қилди.

Зеленскийга кўра, ўтган йили Керч бўғозида қўлга олинган денгизчилар ортга қайтарилмагунча, муносабатларни илиқлашуви ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Украина лидери Россия президенти Владимир Путин билан телефон мулоқотида ҳам бу ҳақда эслатган.

Зеленский бу шартни “адекват, реал ва бажарса бўладиган” деб атаган.

2018 йил ноябрда Керч бўғозида Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган денгизчилар қўлга олинган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш