Биз шунақа бўлиб қолдик! Хорижлик фуқаро аризасига кўра, икки ўзбек аёли ўғри, бири фоҳишахона сақловчи бўлди



Жорий йилнинг 15 июль куни соат 23:00ларда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри Мажнунтол маҳалласида яшовчи 52 ёшли Н.Қ. яшаш уйида қўшни давлат фуқароси, вақтинча Термиз шаҳрида жойлашган меҳмонхонада яшовчи 35 ёшли С.О., Шеробод туманида яшовчи 26 ёшли Ш.С. ва Термиз шаҳар Жўйжангал маҳалласида яшовчи 25 ёшли Ж.М. исмли аёлларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Шундан сўнг икки нафар аёл С.О.нинг мастлигидан фойдаланиб, унинг 600 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлар. Ш.С. ва Ж.М.лар ушланганлар. Мазкур ҳолат юзасидан Ш.С. ва Ж.М.ларга нисбатан ўғирлик қилгани, Н.Қ.га нисбатан фоҳишахона ташкил этиш билан шуғуллангани учун жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бу ҳақда хабар берди, лекин хабарда хорижлик фуқаронинг ҳаракатларига баҳо берилгани ҳақида ёзилмаган. Ҳамма ишда кўриниб турибдику, мамлакатимиз фуқаролари бўлган уч аёл айбланувчи бўлиб қолмоқда. Хорижлик фуқаронинг депорт қилиниши ёки йўқлиги ҳақида ҳам жимлик!

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш