Ногиронлик нафақаси учун пул талаб қилган бухоролик шифокор ушланди



Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими ҳамда туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тумандаги Ғовшун маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Т.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тадбир давомида, Ғиждувон тумани Кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори Ғиждувон тумани Кўлижаббор маҳалласида яшовчи, 1960 йилда туғилган Р.М фуқаро Д.Т.ни алдаб, ваколатли танишлари орқали унинг набираси Ҳ.Д.ни ногиронлик нафақасига чиқиши учун кўп тармоқли марказий поликлиникада бўлиб ўтадиган комиссиядан ўтказиб бериш эвазига 100 АҚШ доллари талаб қилиб, 2019 йил 8 июл куни тиббиёт бирлашмаси ҳудудида 100 АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш