Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов яна бир лавозимда иш бошлади



Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциациясига президентлик ҳам қиладиган бўлди.

У аввалроқ бу лавозимни ўз хоҳишига кўра тарк этган Очилбой Раматов ўрнини эгаллади. Бунгача Аваз Максумов Ижроқўм тасдиғи асосида ЎФА бош котиби лавозимини эгаллаганди.

Абдусалом Азизов учун футбол бегона эмас. Спорт жамоатчилиги уни ЎФФ вице-президенти бўлиб ишлаган йилларини яхши эслайди. “Ўзбекнефтегаз”даги фаолияти даврида эса мазкур компания томонидан молиялаштирилган клублар яхши кўрсаткичларга эришган.

Диёр Имомхўжаевнинг маълум қилишича, ҳозирги кунда А Про-лига иштирокчиси бўлган Муборакнинг “Машъал” футбол клуби ўша вақтларда Чемпионлар лигасида иштирок этишга муваффақ бўлганди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш