Ким Чен Ин расман давлат раҳбарига айланди. Қандай қилиб?



Шимолий Корея конститутциясига киритилган ўзгартиришга мувофиқ КХДР лидери Ким Чен Ин расман мамлакат раҳбарига айланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ким Чен Ин янгиланган версияга кўра, КХДР давлат мажлиси раисидан кейин "Корея халқининг олий раҳбари" ва "КХДР армиясининг олий бош қўмондони" унвонларини олган.

Ўз аслида КХДРда ҳужжат бўйича тирик лидер йўқ, марҳум Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир мамлакатнинг "абадий раҳбарлари" саналади.

1998 йилда КХДРнинг вафот этган биринчи раҳбари Ким Ир Сен "абадий раҳбар" ва унинг меросхўри Ким Чен Ир "Корея меҳнат партиясининг бош котиби ва Миллий мудофаа қўтмитасининг абадий раҳбари" лавзимларига тайинланган эди.

Шимолий Корея янги конститутцияда ҳам ядровий давлат экани таъкидланган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш