Путин ва Зеленский ўртасидаги суҳбат тафсилотлари маълум бўлди



Ҳали ҳануз низоли вазиятда қолаётган Россия ва Украина раҳбарлари 12 июль куни ўзаро телефон мулоқотларини ўтказди. 20 минут давом этган суҳбат тафсилотлари рус ва украин матбуотида эълон қилинди.

Жумладан Украина президенти В.Зеленский Путин билан суҳбатда асосий масалани айтган. У ўтган йил ноябрда қўлга олинган украин денгизчиларини қайтаришни сўраган.

“Менинг асосий саволим, барча йигитларимизни қайтаринг", —деган Зеленский.

Путин ва Зеленский суҳбати Украина томони ташаббуси билан амалга оширилган. Украина жануби-шарқидаги вазият, норманд форматидаги музокалар ва маҳкумларни қайтариш бўйича масалалар кўтарилган.

Путиннинг матбуот котиби Д.Песковнинг сўзларига кўра мулоқот прагматик характерда ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Зеленский Путинга видеомурожаат йўллаб, уни Минскда учрашишга таклиф этганди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш