Афғонистон шарқида тўй вақтида мина портлаб кетди, 5 киши ҳалок бўлди


Афғонистон шарқида жойлашган Нангархар провинциясидаги портлаш натижасида 5 киши ҳалок бўлди, 40 киши эса ярадор бўлди. Бу ҳақда “Tolo News” телеканали провинция губернаторлиги вакилиги асосланиб хабар берди.

Портлаш содир бўлган ҳудудда тўй маросими давом этаётган бўлган.

Хабарда портлашнинг сабабига аниқлик киритилмаган.

Афғонистон сиёсий ҳаётида расмий ҳукумат ва "Толибон” жангарилари ўртасида ҳануз қуролли қарама-қаршиликлар кетмоқда. Расмий ҳукумат, жумлада президент Ашраф Ғани жангариларни тўғридан тўғри мулоқотга таклиф этди, аммо толиблар мамлакат ҳудудидан хорижий давлат қўшинлари чиқиб кетсагина музокарага рози бўлишларини билдирганлар.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш