“Твиттер” фаолиятида носозлик кузатилди. Айни дамда тармоқ тўлиқ ишламоқда


11 июль тунида машҳур ижтимоий тармоқлардан бири “Твиттер” фаолиятида носозлик кузатилди. Бу ҳақда “Downdetector” портали хабар берди.

Унга кўра, ижтимоий тармоқ икки бора бутунлай ишламай қолган. Носозлик сабаби маълум қилинмаган.

Айни дамда “Твиттер” раҳбарияти баёнотига кўра, сайт тўлиқ ишламоқда.

“Твиттер” 2005 йилдан ўз фаолиятини бошлаган, асосчилари АҚШлик Жек Дорси, Эван Уильямс, Биз Стоу ҳисобланади. 1,3 миллиарддан зиёд фойдаланувчи рўйхатдан ўтган, улардан қарийб 319 миллион нафари фаол саналади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш