«Қизиқарли бўлиши мумкин». Путин Зеленскийнинг учрашув бўйича таклифига жавоб берди


Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский РФ раҳбари Путинга мурожаат йўллаб, уни Минскда учрашишга чақирган эди. Ушбу учрашувда Россия ва Украина раҳбарларидан ташқари АҚШ, Франция, Германия ва Буюк Британия раҳбарлари ҳам қатнашиши лозим.

Белорусь президенти Александр Лукашенко Зеленскийнинг таклифини қувватлаб, мезбонликка тайёрлигини билдирган.

“Gazeta.ru” нашрининг ёзишича, Путин мазкур мурожаатга муносабат билдирган. У бу учрашув қизиқарли бўлиши мумкинлигини айтган.

Аввалроқ, Путиннинг матбуот котиби Д.Песков таклифнинг ўрганилаётганини айтганди. Кремль томони ўзаро учрашув масаласига «аниқ масалаларни ечиш лозим бўлган» музокара ўтказиши лозимлигини айтган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш