«Арсенал» футболчиси ирқий камситиш туфайли майдонни кўз ёшлари билан тарк этди



Лондоннинг «Арсенал» клубининг Германиянинг «Бохум» жамоасида ижара асосида тўп сураётган ярим ҳимоячиси Жорди Осеи-Туту ирқий камситиш оқибатида майдонни ўйин вақтида тарк этди. Бу ҳақда «The Sun» нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Швейцариянинг «Санкт-Галлен» клубига қарши назорат ўйинида Осеи-Тутуни рақибнинг тунислик ҳимоячиси Слиман Кшук ҳақорат қилган. Осей-Туту ҳакамга арз қилган ва майдонни йиғлаган ҳолда тарк этган. У ҳатто жамоадошларининг таскинларига ҳам эътибор қилмаган.

Иккинчи бўлимда футболчи яна ўйинга қайтган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш