Финляндия бош вазири билан учрашган Ангела Меркелни қалтироқ тутди. Бу бир ой ичида учинчи ҳолат


 10 июль куни Финляндия бош вазири Антти Ринне билан учрашган Германия канцлери Ангела Меркелни яна қалтироқ тутди. Бу уч ҳафтада канцлер билан кузатилаётган учинчи ҳолатдир. Воқеа видеосини Reuters эълон қилди.

Германиялик сиёсатчи соғлиғида жиддий муаммолар йўқлиги ҳақида гапирса ҳам кадрларда Меркелнинг қалтираши журналистлар эътиборидан четда қолмаяпти.

18 июнь куни Украина президенти Владимир Зеленскийни қабул қилган Меркелни илк бор қалтироқ тутганди.

27 июнь куни президент Франка-Вальтера Штайнмайер қабулида ҳам бу ҳол такрорланди.

Дастлаб бу ҳолни ҳавонинг юқори ҳарорати билан боғлашганди, аммо 10 июл куни Берлинда 18 даража илиқ бўлиб, бу нормал ҳарорат саналади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш