Бош вазир Абдулла Арипов Москва шаҳрига жўнаб кетди


Бугун, 2019 йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрига ташриф буюради.

Ташриф дастурида 30 май куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўгма комиссиянинг биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилиш учун Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон делегацияси халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси ҳудудидаги "Ўзбекистон" павилионида ҳамда қатор корхона ва ташкилотларда бўлади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш