Тошкентда даҳшатли қотиллик рўй берди


2019 йил 7 июль кунида фуқаролар Ю.М (1976 й.т., эркак) ва А.Г.лар (1991 й.т., эркак) Чилонзор тумани, 8-мавзеда жойлашган хонадонларнинг бирига меҳмонга бориб, спиртли ичимликлар истеъмол қилишган. 08.07.2019 йил соат 06:00 ларда ўрталарида келиб чиққан жанжал натижасида Ю.М. фуқаро А.Г.нинг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ю.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ю.М. тегишли процессуал тартибда ушланган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш