Россияда туғилишлар сўнгги 10 йилликдаги энг қуйи поғонасига тушди


Россияда туғилишлар миқдори сўнгги 10 йилликдаги энг қуйи даражагача тушди, дея хабар бермоқда Росстат.

Маълумотларга кўра, 2019 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида 355,3 минг чақалоқ дунёга келган ва 462 минг киши вафот этган (-107 минг).

Аҳоли сони камайиши ва табиий туғилишнинг камлиги қуйидаги омиллар билан боғланмоқда. Репродуктив ёшдаги айллар сони камайгани, иқтисодий аҳволнинг беқарорлиги шулар жумласидан.

Айни дамда Россиянинг доимий аҳолиси 146 миллиондан ошиқроқ дея баҳоланади. Аҳолининг қарийб 80 фоизини руслар ташкил этади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш