Сурхондарёда ҳожатхонага ташлаб кетилган чақалоқнинг онаси ушланди, унга нисбатан жиноят иши очилди


Ижтимоий тармоқларда Денов туманида ҳожатхонага ташлаб кетилган чақалоққа оид хабарлар турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

2019 йил 2 июль ​соат 15:00 ларда фуқаро Ф.Т. (1999 й.т.) Денов тумани, «Лолазор» маҳалласидаги “Ҳабибобод” бозори ҳудудида жойлашган аёллар ҳожатхонасида қиз бола чақалоқни туғиб, ҳожатхона ичига ташлаб кетган.

Ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган.

Натижада чақалоқ қутқариб қолиниб, касалхонага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан фуқаро Ф.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 99-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш