Таиландда Янги йил байрамидаги авариялар туфайли 237 киши ҳалок бўлди




Бу ҳодисада 237 нафарга яқин киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Bangkok Post нашри хабар тарқатди.

Мазкур ҳодиса байрамни маҳаллий аҳолининг ўз яқинлари билан кутиб олиш учун оммавий ҳаракатланиши оқибатида содир бўлган.

2018 йил билан солиштирилганда йўл-транспорт ҳодисалари шу даврга нисбатан 8,6 фоизга, ҳалок бўлганлар 12,5 фоизга, жабрланганлар 8,1 фозига камайган.

Кўплаб аварияларга маст ҳолда рулга ўтириш ва тезликни ошириш сабаб бўлгани айтилмоқда. Шунингдек ҳалокатга учраганлар орасида мотоциклчилар улуши ҳам юқори.

Сонгкран-буддизм эътиқодига кўра, оилавий байрам ҳисобланиб, Таиландда янги Йил сифатида нишонланади ва апрель ойининг ўрталарига тўғри келади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш