ИИББ ППХ ходимлари томонидан фуқаро калтакланганини рад этди



ИИББ интернетда тарқалган милиция ходимлари томонидан 57 ёшли Бахтиёр Маметовнинг калтаклангани ҳақидаги маълумотга аниқлик киритди.
 
Ҳодиса 9 апрель куни Яшнобод туманида содир бўлган. Соат 18:10да Авиасозлар массиви 4-кварталда жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида истиқомат қилувчи фуқародан қўнғироқ келиб тушган. Фуқаро уйининг эшигини маст ҳолатдаги эркак тақиллатаётганини маълум қилган.
 
Воқеа жойига етиб борган профилактика инспектори ва ППХ ходимлари у ерда ўзини Бахтиёр Маметов деб таништирган фуқарони учратишган. Аввал бу эркак жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилгани ва жамоат тартибини бузганлиги учун бир неча маротаба ички ишлар органларига олиб борилган.
 
Бундан ташқари, Б.Маметов аниқ яшаш жойига эга эмас ва Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган сотиб юборилган уйда рўйхатда туради. Шунингдек, у иш жойига ҳам эга эмас.
 
Шу сабабли ходимлар томонидан унга яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига ҳамда ишга жойлаштириш бўйича ёрдам таклиф этилган. Аммо, Б. Маметов бу таклифни рад этган.
 
Шунингдек, фуқаро юзидаги кўкаришлар сабабини ҳам тушунтириб берган. У бу излар унинг юзида қандай пайдо бўлганини эслолмаслигини ва улар бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган бошқа шахслар билан жанжал вақтида олинган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган.



ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш