Миллий гвардия ходими Тошкентда сувда чўкаётган она ва уч қизалоқни қутқариб қолди


2019 йилнинг 10 апрель куни, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳудудида жойлашган “Дамариқ” каналида сувга чўкаётган Она ва унинг 3 нафар вояга етмаган қизлари Миллий гвардия ходими Н. Норқобилов томонидан қутқариб қолинди.

Жорий йилнинг 10 апрель куни, соат 12.00 лар чамаси, 1982 йилда туғилган фуқаро Д.А. уч нафар вояга етмаган қизлари билан “Дамариқ” қанали атрофида айланиб юрганида, унинг кичкина қизи, 2011 йилда туғилган Ш.А.нинг оёғи сирғаниб, каналга тушиб кетган.

Уни қутқариш мақсадида 2004 йилда туғилган опаси Д.А. ўзини сувга ташлаган, бироқ ёрдам беролмаган.

Иккинчи қизи ҳам чўкишни бошлаганини кўрган фуқаро Д.А.(қизларнинг онаси) ўзини сувга отган.

Бу ҳолатни кўриб қўрқиб кетган 2009 йилда туғилган кенжа қиз Д.А. ҳам сувга тушиб олган.

4 нафар инсон биргаликда чўкиб кетаётганида “Дамариқ” қанали бўйлаб яшаш манзилига кетаётган Миллий гвардия ходими Н.Э.Норқобилов уларни кўриб қолиб, хизмат кийимида ўзини сувга ташлаган.

Сержант аёл ва қизларини сув четига олиб чиққач, унга ёрдамга келган шу маҳалла фуқаролари тез тиббий ёрдам чақириб, она ва унинг 3 нафар қизини шифоханага олиб борганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан, Олмазор тумани, Ёшлик маҳалласи раиси Х.Т.Жамбилов маълумот беришига кўра, ҳозирда фуқаро Д.А. ва унинг 3 нафар фарзандининг аҳволи қониқарли.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Матбуот хизмати бу ҳақда «Jahon.uz» га маълум қилишларича, Тиббиёт бирлашмасидаги шифокорлар томонидан уларга амбулатор тиббий хизмат кўрсатилиб, яшаш манзилига кетишлари учун рухсат берилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш