Жорий йилнинг 14-17 июль кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди. 17 июлга бориб, водий вилоятларида ҳам ҳарорат максимумлари +41 даражага кўтарилади.
Бошқа ҳудудлар хусусан, чўл ва жануб ҳудудларда ҳароратнинг +43 даражалик исиши 15 июлдан бошлаб кузатилади.
Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан соатига 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 июль кечаси +20…+25 даража, кундузи +35…+40 даража; 15-16 июль кечаси +20…+25 даража, кундузи +36…+41 даража; 17 июль кечаси +24…+29 даража, кундузи +38…+43 жаража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан соатига 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 июль кечаси +22…+27 даража, кундузи +36…+41 даража; 15-16 июль кечаси +22…+27 даража кундузи +38…+43 даража; 17 июл кечаси +24…+29 даража, кундузи +38…+43 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан соатига 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 июль кечаси +20…+25 даража, кундузи +34…+39 даража; 15-16 июль кечаси +20…+25 даража, кундузи +36…+41 даража; 17 июль кечаси +22…+27 даража, кундузи +36…+41 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан соатига 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-16 июль кечаси +22…+27 даража, 17 июлда +24…+29 даража, 14 июль кундузи +37…+42 даража, 15-17 июлда +38…+43 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан соатига 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 июль кечаси +17…+22 даража, кундузи +34…+39 даража; 15-16 июль кечаси +20…+25 даража, кундузи +35…+40 даража; 17 июль кечаси +22…+27 даража, кундузи +36…+41 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан соатига 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи 14 июль +23…+28 даража, 15-17 июлда +28…+33 даражагача кўтарилади.