13 минг тонна шакар арзонлашлаштирилган махсус расталар орқали 10-12 минг сўмдан сотилмоқда.
Муқаддам шакар биржа савдоларига 1-2 минг тонна атрофида савдога чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда унинг ҳажми 3 минг тоннагача оширилди.
Шу каби, ун ва пахта ёғини савдога чиқариш ҳажмлари кўпайтирилиб, нархларни сунъий оширган ҳолда битимлар тузиш ҳолатлари бўйича иқтисодий жарималар миқдори оширилди.
Хусусан, биржада нархларни манипуляция қилиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда савдони амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича 52 шахсга нисбатан чоралар кўрилди.